Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: Қатар террорчиликни қўллаб-қувватлашини ҳеч пайқамаганман
Туркия Қатар террорчиликни қўллаб-қувватлашини ҳеч пайқамаган. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Туркия Қатарга аввалгидек ёрдам беришни давом эттираверади. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Шу кунгача Қатар террорчиликни қўллаб-қувватлаганини пайқамаганман. Кечирасизу, бироқ биз Қатарга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни давом эттирамиз", деб таъкидлаб ўтди Эрдўған.
Туркия президенти Қатардан қамални олишга чақирди. Унинг фикрича, Қатарнинг яккалатилиши ва унга қарши санкциялар киритилиши Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштира олмайди.
Эрдўған минтақада яхши муносабатлар ривожланишини рағбатлантириш учун бу масалада Саудия Арабистонига етакчиликни ўз зиммасига олишни таклиф қилди.
Мавзуга оид
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
21:50 / 09.05.2026
Ўзбекистонликлар "Qatar Airways"га ишга олинади
11:22 / 23.03.2026