Жаҳон | 23:19 / 10.06.2017
4321
1 дақиқада ўқилади

Франциянинг денгиз орти ҳудудларида парламент сайловлари бошланди

Фото: Getty Images

Франциянинг денгиз орти ҳудудларида Франция парламентига сайловларнинг 1-босқичи доирасида овоз бериш бошланди. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар бермоқда

Сен-Пьер ва Микелон оролларидаги сайловчилар овоз беришмоқда. Улар 5 номзоддан бир депутатни сайлайдилар. Номзодлар орасида денгиз орти ҳудудларининг амалдаги вазири Анник Жирардин бор.

Бу оролларда 4971 нафар сайловчи учун 4 та сайлов участкаси очилган.

Кейинроқ сайловлар Гваделупе, Мартиника, Француз Гвианаси ва Француз Полинезиясида бошланади. Франциянинг ўзида эса сайлов участкалари 11 июнь эрталабдан очилади.

Маълум қилинишича, Франция президенти Эммануэль Макрон партияси парламентга сайловлар олдидан етакчилик қилмоқда.  

Франция парламентига сайловлар 2 босқичда 11 ва 18 июнь кунлари бўлиб ўтади. Французлар 577 депатутни сайлайдилар.

Мавзуга оид