Лондонда эркакка пичоқ билан жароҳат етказилди
Лондон полицияси шаҳар майдонларидан бирида пичоқ билан ҳужум қилиш жинояти юз берганини маълум қилди. Бу ҳақда полицияга иқтибос келтирган ҳолда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг айтишича, ушбу жиноят террорчилик билан боғланмаган. Айни вақтда бир гумонланувчи қўлга олинган.
Нашрнинг маълум қилишича, ҳужумни мопедларда ҳаракатланувчи жиноятчилар тўдаси амалга оширган. Бу ҳужум метронинг Рассел-Сквер станцияси ёнида содир этилган.
Воқеа жойига етиб келган полициячилар ва тез тиббий ёрдам ходимлари пичоқдан тан жароҳатлари олган 25-30 ёш атрофидаги эркакни аниқлашган. У Лондоннинг марказий шифохонасига етказилган.
Лондонда 4 июнга ўтар кечаси 3 нафар террорчи автомобилда Лондон кўпригида одамларни босиб кетгач, Боро бозорига бориб, у ерда одамларга пичоқ билан ҳужум қилган. Бу терактлар оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 48 киши яраланган.
Мавзуга оид
19:19 / 01.01.2025
Лондонда қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирланди. Уни топишда ёрдам берганларга 1,5 миллион фунт ваъда қилинди
23:25 / 13.12.2024
Лондонда 300 метрли офис биносини қуришга рухсат берилди
17:33 / 02.12.2024
Яна Лондон — дунёнинг энг яхши шаҳарлари эълон қилинди
11:15 / 29.11.2024