Жаҳон | 14:48 / 10.06.2017
10718
1 дақиқада ўқилади
Порошенко: Украина собиқ Иттифоққа бошқа ҳеч қачон қайтмайди
Украина раҳбари Пётр Порошенко ЕИ билан виза режимини бекор қилиш вақтини ортга ҳисобловчи таймернинг очилиш маросимида Украина собиқ Иттифоққа ҳеч қачон қайтмаслигини маълум қилди.
«Бу Россия империясига якуний «алвидо» бўлади ва «Back in the USSR» сўзларини фақатгина Битлзни тинглаб, эшитишимиз имкониятини яратади», - дея президентнинг сўзларини келтиради «112 Украина».
Унинг таъкидлашича, Украина «собиқ Иттифоққа бошқа қайтмайди».
«Сабаби биз – мағрур ва эркин демократик миллат – Европа халқлари оиласига қайтмоқдамиз. Мен бундан фахрланаман», - дея таъкидлаб ўтди Порошенко.
Мавзуга оид
05:07
Байден Украинага ATACMS ракеталари билан Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берди
16:28 / 17.11.2024
Фронтдаги вазият: Украина қуролли кучлари мудофааси кўплаб участкаларда қуламоқда
14:24 / 17.11.2024
«Энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири». РФ қўшини Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар уюштирди
10:05 / 17.11.2024