Жамият | 12:15 / 11.06.2017
13246
1 дақиқада ўқилади

Беш ой давомида Андижон ИИБ томонидан 290 дан зиёд қидирувдаги шахс ушланди

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувдаги шахсларни ушлаш борасидаги бир қатор кўрсатма ва режалар ишлаб чиқилди.  

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизматининг Кун.uz’га маълум қилишича, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан жиноят содир этиб, дастлабки тергов ва суд жараёнидан қочиб, яшириниб юрганлиги учун қидирув эълон қилинган 1446 нафар шахсдан 293 нафари ушланишига эришилган. Қидирувда юриб, ушланган шахсларнинг 224 нафари бир неча йиллардан буён қонуний чоралардан яшириниб юрган шахсларни ташкил этади.

Шунингдек, 7 нафар шахс МДҲ давлатларидан Андижон вилоятига экстрадиция қилинган. Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган 35 нафар шахс ҳам ҳозирги кунда МДҲ давлатларида ушланган бўлиб, уларни экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда. 

Мавзуга оид