Жаҳон | 20:34 / 11.06.2017
4282
1 дақиқада ўқилади
Бременда муҳожирлар марказида кучли ёнғин чиқди
11 июнь куни эрталаб Германиянинг Бремен шаҳридаги муҳожирларни жойлаштириш марказида ёнғин чиқди. Бу вақтда марказда 100 дан кўпроқ муҳожир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин бино ёртўласидаги чиқиндилар бакида вужудга келган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Бу орада марказдаги ёнғин видеоси пайдо бўлди. Видеодаги лавҳалардан воқеа жойида полициячилар, ўт ўчирувчилар ва шифокорлар иш олиб бораётганини кўриш мумкин. Шунингдек, видеода ёнғин туфайли кўчада қолган ўнлаб муҳожирларни кўриш мумкин.
Жорий апрель ойида Франциядаги муҳожирлар учун намунали лагерь қочқинлар томондан ёқиб юборилган. Марказдан одамларни эвакуация қилиш вақтида 500 га яқин муҳожир номаълум томонга қочиб кетган.