Жаҳон | 09:31 / 11.06.2017
26494
1 дақиқада ўқилади

Германия: Қатар билан боғлиқ вазият урушга айланиб кетиши мумкин  

Қатарнинг Саудия Арабистони ва унинг иттифоқдошлари томондан яккалатилиши Форс кўрфазидаги янги урушга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль айтиб ўтди.

"Бу ихтилоф урушга айланиб кетиши хавфи бор", деб айтган Габриэль.

Габриэлнинг айтишича, у охирги ҳафта ичида Саудия Арабистони, Қатар ва Туркия ташқи ишлар вазирлари билан шахсан учрашган ҳамда эронлик ва кувайтлик ҳамкасблари билан телефон орқали мулоқот қилган.

"Мен бу ҳафтада ўтказган бу маслаҳатлашувлардан кейин вазият қанчалик жиддий эканлигини англадим", деб айтган вазир.

Унинг фикрича, вазиятнинг салбий авж олишидан қочишнинг яхши имкони бор, бироқ бунинг учун ечимни музокаралар йўли билан қидириш лозим.

Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель Форс кўрфази давлатлари, Эрон ва Туркия Қатар билан юзага келган ихтилофни ҳал қилишлари кераклигини айтганди.

Мавзуга оид