Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коллеж талабаси ўғирлик билан шуғуллангани аниқланди
Бухоро шаҳрида яшовчи А.Қодиров, А.Жомий кўчасида жойлашган 8/2-сонли уйнинг биринчи қаватидаги томарқа ер майдонида ўрнатилган темир панжарага ўзининг баҳоси 1.200.000 сўмлик “Десна” русумли велосипедини қулфлаган ҳолда қолдириб, юқори қаватда жойлашган хонадонига кириб кетади. Бу ҳақда Кун.uz’га Бухоро ИИБ хабар берди.
Эрталаб туриб не кўз билан кўрсинки, велосипедини қолдирган жойда унинг синдирилган қулфи турибди, холос. Узоғини яқин қиладиган велосипеди ўғирлаб кетилганлигини фаҳмлаган А.Қодиров Бухоро шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилганидан сўнг, ходимлар томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган, Бухоро иқтисод ва банк коллежининг 3-босқич талабаси Орипов Шоҳруз Ваҳоб ўғли содир қилганлиги, гумонланувчи билан суриштирув ишлари олиб борилганда унинг томонидан Бухоро шаҳрида кўплаб велосипедлар ўғирланиб, сотиб юборилганлиги аниқланди.
Ҳозирги кунда нисбатан Ш.Ориповга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан қўшимча айб эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026