Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон ЕИ билан визаларни соддалаштириш босқичида турибди
Озарбойжон ТИВ раҳбари ўринбосари Маҳмуд Мамедгулиевнинг маълум қилишича, республика Евроиттифоқ билан визаларни соддалаштириш босқичида турибди. Унинг фикрича, Боку ва ЕИ ўртасида виза режимини бутунлай бекор қилиш – “келажакдаги иш”дир.
Аввалроқ Озарбойжон ТИВ расмий вакили Ҳикмат Гажиев РИА Новости’га Озарбойжон ва Евроиттифоқ республика фуқаролари учун визасиз режим жорий этиш имкониятини Боку-ЕИ янги келишуви бўйича муҳокамалар доирасида кўриб чиқишлари мумкинлигини маълум қилганди. Ўз навбатида ЕИнинг Жанубий Кавказ бўйича вакили Герберт Зальбернинг хабар беришича, ЕИ ва Озарбойжон ўртасида визасиз режимнинг жорий этилиши имкониятини истисно этиш керак эмас, бироқ у аниқ муддатларга ойдинлик киритмади.
"Озарбойжон ЕИ билан визаларни соддалаштириш босқичида турибди, Боку ва ЕИ ўртасида визасиз режимни тўла бекор қилиш – келажакдаги иш. Томонлар учун ҳозир пайтда энг асосийси – стратегик шериклик тўғрисидаги янги келишувни амалга ошириш, бу келишувдан ижобий натижаларни олиш", - деди Мамедгулиев журналистларга.
Озарбойжон 2008 йилдан бери ЕИнинг “Шарқий шериклик” дастурида иштирок этмоқда. У сиёсий ўзаро алоқалар даражасини янада ошириш, собиқ советлар республикаларини ЕИ иқтисодиётига интеграцияси учун кўмак кўрсатиш ва уларга тақдим этилувчи молиявий ёрдам ҳажмини кўпайтиришни назарда тутган.
Мавзуга оид
21:51 / 10.07.2026
Facebook ва Instagram дизайни одамни «қарамликка» олиб келиши аниқланди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
08:50 / 26.06.2026
ЕИ Россия ҳарбийлари учун киришни тақиқламоқчи
17:36 / 24.06.2026