Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яна Mercedes ёнди
Фото: Facebook/Водители Ташкента
Тошкентда навбатдаги Mercedes-Benz йўловчи автобуси ёниб кетди. 12 июнь тахминан 12:30ларда Тошкент катта халқа йўли ёқасида жойлашган «Бек Барака» буюм бозори яқинидаги кўприк остида «Сергели қурғони»—«Чилонзор буюм бозори» йўналиши бўйича қатновчи 86-автобус ёниб кетган. Ҳодиса суратлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
«Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, мазкур воқеа сабабли жабрланганлар йўқ. Ёнғин зудлик билан ўчирилган. Компанияга кўра, уч кундан кейин автобус яна рейсга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, охирги бир неча йилда Тошкент йўлларида қатновчи Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусларининг бир нечтаси ёниб кетди. Компания раҳбарияти бунинг сабаби сифатида Тошкентнинг ёз мавсумида жуда иссиқ бўлишини, бунинг натижасида автобусдаги электр ўтказувчи симлар қизиб кетиши ёнғинга олиб келишини таъкидлайди. Бироқ, бир неча ҳолатларда автобусларнинг йилнинг салқин ва совуқ мавсумларида ҳам ёниб кетган эди.
Мавзуга оид
19:04 / 20.03.2026
Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
11:12 / 20.03.2026
Тошкентдан бир кунда 500 мингдан ортиқ автомобил чиқиб кетди
09:08 / 20.03.2026
Тошкент шаҳри яшаш ва овқатланиш хизматларида етакчи бўлди
08:35 / 20.03.2026