Спорт | 21:30 / 13.06.2017
14553
2 дақиқада ўқилади

Йўналиш ўзгарди. Ибраҳимовичда бошқа вариант пайдо бўлди

Златан Ибраҳимович «Милан»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатди.

35 ёшли ҳужумчи январь ойига қадар тиззасидаги жароҳатини тузатиш билан банд бўлади. 

Бундан аввалги хабарларда «Манчестер Юнайтед»дан янги шартнома бўйича таклиф олмаган ушбу футболчи фаолиятини кейинги йил март ойида старт оладиган MLS чемпионати иштирокчиси «Лос-Анджелес Гэлакси»да давом эттирадиган бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Бу вақтда эса футболчининг агенти Мино Райола ўз мижози АҚШ ёки Хитойга кетмаслиги, Европада қолиш вариантини танлаши ҳақида айтмоқда.

«Манчестер Юнайтед» сафида Ибраҳимович 46 ўйинда 28 гол урди, аммо у жароҳат олгани туфайли манкунианликлар ундан воз кечишди.

Швециялик ушбу футболчи «Милан»да  2010-2012 йиллар давомида ўйнаган, 85 ўйинда майдонга тушиб, 56 гол урганди. У «россонерилар» билан 2011 йилда А Серияни қўлга киритган, шу мавсумда Италия Суперкубогига ҳам эга чиққанди.

Мавзуга оид