Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар валютаси 19 йиллик минимумга тушиб кетди
Қатар риёлининг долларга нисбатан қиймати сешанба куни 19 йиллик минимум кўрсаткичга тушиб кетди. Бу дипломатик инқироз давом этаётгани фонида юз берди, деб хабар бермоқда The Financial Times.
USD/QAR жуфтлиги 1998 йилдан бери илк бора 3,67 АҚШ долларилик кўрсаткичга етди.
Қатар молиявий тизими қатор араб давлатлари ушбу мамлакат билан дипломатик алоқаларни узишганидан сўнг босим остида қолди. Бу қарор ушбу давлат террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ гумонлар ортидан қабул қилинди.
Шундан сўнг мамлакат акциялари бозори тахминан 9 фоизга тушиб кетди, мамлакат валютаси эса 11 йиллик минимумни янгилади.
Қатар молия вазири Али Шариф Ал-Имодий сармоядорларни тинчлантириш ҳаракатида. Унинг маълум қилишича, «Қатарда ўзига керакли бўлган активлар ва қимматли қоғозлар бор. Хорижий активлар ва сармоялар мамлакат ЯИМнинг 250 фоиздан ортиғини ташкил этади».
Мавзуга оид
21:50 / 09.05.2026
Ўзбекистонликлар "Qatar Airways"га ишга олинади
20:41 / 08.05.2026
Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади
17:55 / 29.04.2026
Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди
14:03 / 08.04.2026