Спорт | 21:56 / 14.06.2017
10044
1 дақиқада ўқилади

«Реал» Моратанинг нархини маълум қилди

«Реал» ўз ҳужумчиси Альваро Мората учун белгиланган нархни пасайтирмоқчи эмас.

Marca тарқатган хабарга кўра, «Қироллик клуби» раҳбарияти аввалига футболчисини трансферга қўйишни асло истамаганди, аммо раҳбарият энди уни 90 млн евро эвазига сотишга рози бўлади.

Жамоанинг бундай қатъийлик кўрсатишига бош мураббий Зинедин Зидан Мората кетишини истамаётгани билан боғлиқ. Клубдагилар Моратанинг якунланган мавсумда кўрсатган ўйинларидан қониқиш ҳосил қилишган, аммо футболчининг ўзи ўйин амалиёти камлигидан норози бўлмоқда.

Испания чемпионатининг якунланган мавсумида Мората 26 учрашувда иштирок этди (шундан 14тасида бошланғич таркиб). У бу учрашувларда 15 гол урган ва 4 голга узатма берган.

Мавзуга оид