Рим мэри ҳукуматдан шаҳарга бошқа муҳожирларни қўймасликни сўрамоқда
Рим мэри Виржиния Ражи Италия ҳукуматига шаҳарга келаётган янги муҳожирларни қабул қилишни тақиқлаш чақириғи билан мурожаат қилди.
У ҳукуматга мурожаатини Facebook’даги саҳифасида чоп этди.
"Рим кучли миграция босимига учрамоқда. Биз бундай тарзда давом эттира олмаймиз. Мен бир неча кун аввал Рим префектига Италия ички ишлар вазирлигини янги муҳожирларни қабул қилишга тақиқлов киритишга чақиришини сўраб мактуб юборганман", деб ёзди Ражи.
Аёл мэрнинг айтишича, янги муҳожирлар келиши шаҳардаги ижтимоий кескинликни оширади. Шунинг учун қочқинлар учун янги бошпаналар қуриш ҳақида ҳатто ўйламаслик керак.
Аввалроқ Польша ташқи ишлар вазири Конрад Шиманьский Европа иттифоқи судида Варшаванинг ЕИ квоталари бўйича қочқинларни қабул қилмаслик ҳуқуқи учун курашишга тайёрлигини билдирганди. Чехия ташқи ишлар вазири Лубомир Заоралек эса Европа Иттифоқининг қочқинларни қабул қилиш квоталарини "хўжакўрсинлик" деб атаганди.
Мавзуга оид
21:57 / 09.11.2024
Римдаги Треви фаввораси суви қуритилди ва унинг ёнига тангалар учун бассейн ўрнатилди
21:57 / 06.09.2024
Рим Треви фавворасига келадиган туристлар сонини чеклаши мумкин
23:03 / 04.09.2024
Римда яшин уриши оқибатида Константин аркасига шикаст етди
19:09 / 13.06.2024