Жамият | 23:41 / 14.06.2017
8072
2 дақиқада ўқилади

Хитойда давлат хизматчиларига совға қилинган буюмлар аукциони бўлиб ўтди

Фото Hubei Integrity Auction Company

Хитойда 2012 йилда коррупцияга қарши бошланган катта кўламли кампания бир неча ҳибсга олишлар ва суд тафтишларига ҳамда давлат хизматчилари ўзларига совға қилинган қимматбаҳо буюмларни давлатга топширишларига олиб келди. 

10 июнда Уханда бундай совғалар сотилган охирги вақтдаги энг йирик аукционлардан бири бўлиб ўтди. Савдоларда 280 га яқин одам иштирок этиб, умумий ҳисобда 994 минг юань сарфлашди. Ғарб ОАВ аукционда таклиф қилинган ассортиментга ўз эътиборини қаратди: хитойлик амалдорларга кўпчилик бошқа нарсалар қаторида қимматбаҳо соатлар, Walmart каби йирик савдо тармоқларининг чегирма ҳамда совға карталари ва ҳаттоки ички кийим ва пижамалар ҳам бор.

Харидорлардан бири 40 минг юанга Rolex ва 32 минг юанга Cartier соатларини сотиб олган. Walmart савдо тармоғининг 1380 юанлик совға картаси бошқа иккита совға картаси билан бирга 2,3 минг юанга сотилди. Ҳаммаси бўлиб аукционга 500 га яқин лот қўйилган. 

Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғи шарҳловчилари бундай чора ҳақиқатан ҳам коррупцияга қарши курашишда ёрдам беришига шубҳа билдиришмоқда. Уларнинг айтишича, ўртамиёна хитойликда бундай қимматбаҳо харидларни амалга оширишга пул йўқ. Улар нафақат пора олувчиларни, балки уни берувчиларни ҳам аниқлаш кераклигини таклиф қилишди.

Охирги ўн йилликлар давомида бундай аукционлардан бир нечтаси ўтказилган. Умумий ҳисобда ушбу аукционлар ярим миллион доллардан кўпроқ пул келтирган. Бироқ аукционни ташкил қилган ташкилот бош директорининг айтишича, бу амалиёт вақти келиб барҳам топади, чунки ҳозирда давлат хизматчиларига аввалги вақтлардан камроқ совғалар берилмоқда. У буни партия аксилкоррупцион чораларни қатъийлаштираётгани билан боғлаган.

Мавзуга оид