Ўзбекистон Европага газ экспорт қилишни кўзламоқда
Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси "Ўзбекнефтгаз" фаолияти ва унинг истиқболдаги режаларига бағишланди. Унда компания бошқаруви раиси Алишер Султонов "Ўзбекнефтгаз" келгусида Европага газ экспорт қилиши мумкинлигини қайд этди.
"Генерал бўлишни орзу қилмаган аскар яхши жанг қила олмайди. Албатта, биз Европага экспорт қилиш сари ҳаракат қиламиз. Денгизга чиқишимизнинг ўзиёқ кўп нарсадан далолат беради. Масалан, Каспий шельфи орқали нефть қазиш ёки Озарбойжон билан ҳамкорликни олайлик, буларнинг бари Халқаро бозорга чиқишга йўналтирилган фаолиятдир", - дейди Султонов.
Мутахассислар бу борада Жанубий газ коридори салоҳиятли йўналиш бўлиши мумкинлигини таъкидлашди. Мазкур лойиҳа Каспий минтақасидан Грузия ва Туркия орқали газ траспортировкасини кўзда тутади.
Экспертларнинг таъкидлашича, жорий йилда "Ўзбекнефтгаз" Озарбойжоннинг SOCAR компанияси билан Озарбойжон ва Ўзбекистонда, шунингдек учинчи мамлакатларда биргаликда нефть-газ операцияларини ўтказиш борасида келишувга эришди.
Мавзуга оид
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024