Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Афғонистонга 500 млн доллардан кўпроқ грант ажратилишини маъқуллади
Жаҳон банки Афғонистонни қўллаб-қувватлаш учун унга 500 млн доллардан кўпроқ грант ажратилиши режасини маъқуллади. Бу ҳақда банк баёнотида айтилган.
"Режа Афғонистонга қочқинлар билан боғлиқ вазиятда ёрдам беради, ночорлар учун хусусий секторнинг имкониятларини кенгайтиради, бешта шаҳар ривожланишини тезлаштиради, электрлаштириш кўламини кенгайтиради, озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилайди ва қишлоқ йўллари қуришда ёрдам беради", деб айтилган баёнотда.
Таъкидланишича, бу грантларнинг маъқулланиши Жаҳон банкининг Афғонистон халқига жиддий муаммоларни енгишда ёрдам беришга содиқлигини тасдиқлайди.
Мавзуга оид
09:05
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026