Жаҳон | 22:31 / 15.06.2017
8799
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ИШИДнинг 3 қўмондонига қарши санкциялар киритди

АҚШ ҳукумати санкциялар рўйхатига ИШИДнинг 3 қўмондонини киритди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти баёнотида айтилди.

Ҳужжатга кўра, гап Муҳаммад Шафи Армар, Усама Аҳмад Атар ва Муҳаммад Исо Юсуф Сакар аль-Бинали ҳақида кетмоқда.

"Бу чораларга кўра, АҚШ фуқаролари Армар, Атар ва Бинали билан алоқага киришишлари ва транзакциялар амалга оширишлари тақиқланади ҳамда бу шахсларнинг АҚШ юрисдикциясига тушувчи барча мол-мулки ва манфаатлари музлатилди", дейилган баёнотда. 

АҚШ давлат департаменти маълумотларига кўра , Армар ИШИДнинг Ҳиндистондаги бўлимини бошқаради ва бу давлатдаги ИШИДга ёлловчи бош шахс ҳисобланади. Армар терактларга тайёргарлик кўриш, қурол-аслаҳа харид қилиш ва террорчиларни тайёрлаш лагерлари учун жой қидириш учун жавобгар ўнлаб жангариларни ёллашга муваффақ бўлган.  

Атар эса Яқин Шарқ минтақаси сарҳадларидан ташқарида операцияларни амалга оширишга ихтисослашган, ИШИДнинг юқори лавозимдаги қўмондонларидан бири бўлган. Жумладан, у 2015 йил ноябрда Париждаги ва 2016 йил мартда Брюсселдаги терактлар етакчи координатори ҳисобланади ва у Париждаги терактларга бир неча жангари ва Брюсселга икки худкушни жўнатган.  

Ал-Бинали эса 2014 йилда Баҳрайндан ИШИДга қўшилиш учун чиқиб кетган. Кейинроқ у ИШИДнинг ташвиқот видеоёзувларида пайдо бўлиб, Баҳрайн аҳолисини, айниқса хавфсизлик хизмати ходимларини ИШИДга қўшилишга чақирган. 

Мавзуга оид