Жаҳон | 00:55 / 15.06.2017
7055
1 дақиқада ўқилади

АҚШда бир кун ичида иккита отишма содир этилди, қурбонлар бор

Фото: AP

АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида содир этилган отишмада 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. Бунгача 2 киши ҳалок бўлгани ва бир неча киши яралангани маълум қилинган.

Маҳаллий вақт билан 09:00да (Тошкент вақти билан 21:00да) бир киши UPS почта компаниясининг биноларидан бирида отишма бошлаган. ОАВ маълумотларига кўра, жиноятчи компания ходими бўлган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар жавоб ўт очиш билан жиноятчини яралашган. У шифохонага етказилган. Ҳудуд қуршаб олинган, воқеа жойида терговчилар ва криминалистлар иш олиб бормоқдалар.

Шунингдек, 14 июнда Виржиния штатидаги Александрия шаҳрида Жеймс Ходгкинсон исмли кимса бейсбол майдончасида машғулот ўтказаётган Республикачилар партиясидан бир гуруҳ конгрессменларни ўққа тутган.

Босқинчи уларга қарата 100 тага яқин ўқ узган. Бунинг оқибатида 5 киши, жумладан полициячи яраланган. Полициячиларнинг жавоб ўқ узиши билан жиноятчи яраланган ва шифохонада жони узилган.

Мавзуга оид