Apple 1 миллиард долларлик "яшил" облигацияларни ишлаб чиқарди
Apple 1 миллиард доллар қийматга тенг "яшил" облигацияларни чиқарди. Шу тариқа корпорация АҚШнинг Париж келишувидан чиққанидан кейин бу қимматли қоғозлар эмиссиясини амалга оширган биринчи Америка компанияси бўлди. Reuters агентлиги шу ҳақда хабар берди.
"Яшил" облигациялар деярли ўн йилдан бери молиявий бозорда мавжуд бўлган қайта тикланувчи энергия, энергосамарадорликни ошириш, экологик тоза транспорт ёки паст углеродли иқтисодга боғлиқ лойиҳаларга маблағ жалб қилиш учун қўлланади.
Apple'да маълум қилинишича, "яшил" облигацияларнинг чиқарилиши компаниянинг Париж келишувига содиқлигини намоён қилади. Корпорациянинг экология, сиёсат ва ижтимоий ташаббуслар бўйича вице-президенти Лиза Жексон шундай дейди:
"Бизнес ҳамжамиятида иқлим ва сайёра ўзгаришларига боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш борасида етакчилик муҳим аҳамиятга эга".
Олинган даромад воситалари Apple'га тегишли объектларда қайта тикланувчи энергетика ҳамда энергосамарадорлик билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек экологик хавфсиз материалларни сотиб олишга сарфланади.
Apple "яшил" облигацияларни охирги марта 2015 йилда ишлаб чиқарганди. Ўшанда улар Париж келишуви имзоланиши доирасида ишлаб чиқилган эди, ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 миллиард долларни ташкил қилган. Ўтган йили компания қайта тикланувчи энергия билан боғлиқ турли лойиҳаларга 442 миллион ажратган эди.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024