Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТда террорчиликка қарши курашиш бошқармаси ташкил этилади
БМТ Бош ассамблеяси террорчиликка қарши курашиш бошқармасини таъсис этишга қарор қилди. Бу ҳақдаги резолюция умумий мажлисда қабул қилинди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш бу қарорни қутлади. Унинг бу борадаги баёноти БМТ сайтида чоп этилди.
Янги бошқарманинг ташкил қилиниши ташаббусини Гутеррешнинг ўзи билдирган. У БМТ Бош ассамблеяси раиси Питер Томсонга БМТнинг террорчиликка қарши курашишга жавоб берувчи тузилмаларида жиддий ислоҳот ўтказишга йўл қўядиган резолюцияни кўриб чиққани учун миннатдорчилик билдирди.
Сиёсий саволлар бўйича департаментдан янги бошқармага террорчиликка қарши курашиш офиси ҳамда мақсадли гуруҳи ходимлари ўтказилади. Янги ташкилот бошлиғи БМТ бош котиби ўринбосари мақомини олади.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026