Фан-техника | 15:03 / 15.06.2017
6910
2 дақиқада ўқилади

Интернет тармоғида миллий контентни яратиш муҳокама этилмоқда

Фото: Emaze.com

Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Интернет тармоғида миллий контентни яратишни янада рағбатлантириш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат муаллифи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги. 

Ҳужжатга кўра, Интернет тармоғида 2017-2019 йиллар давомида миллий контентни яратиш ва ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Комплекс дастур тасдиқлаш таклиф этилмоқда. Унда миллий контент ва веб-ресурсларни ривожлантиришни рағбатлантириш ва оммалаштириш, уларнинг ташкилий, моддий-техник ва молиявий кўмаги тизимини яратиш; 

Интернет тармоғининг миллий сегментида фойдаланувчилар замонавий талабларига жавоб берувчи ахборот ресурслари, медиа-маҳсулотлар, бадиий, мультипликацион ва ҳужжатли фильмларни яратиш ва ривожлантириш, шунингдек, ОАВ ва Интернет-журналистикани ривожлантириш;

миллий контентни миллий ва хорижий ижтимоий тармоқларда ривожлантириш, миллий ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар фаолиятини такомиллаштириш каби қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Ушбу қарор лойиҳаси муҳокамасида иштирок этмоқчи ва ўз фикрларини қолдирмоқчи бўлганлар қуйидаги ҳавола орқали керакли саҳифага ўтишлари мумкин.

 

Мавзуга оид