Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Қирғизистонга 100 миллион долларлик ёрдам кўрсатади
"Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари ҳукуматлари ўртасида ёрдам кўрсатиш ва ундан фойдаланишни назорат қилишга доир Протокол ратификацияси тўғрисида"ги қонун лойиҳасига мувофиқ, Қозоғистон Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га кириши учун 100 миллион доллар қийматли ёрдам кўрсатади. Бу ҳақида 24.kg сайтида хабар берилди.
"Ёрдам бир неча траншлар орқали тақдим этилади. Ҳар бир ҳолатда техник ёрдамга доир алоҳида протокол имзоланади ва ратификация қилинади. Тадбирлар рўйхатига фақатгина Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишига доир "йўл хариталари" тадбирлари киритилади. Ёрдам пул воситалари, ускуналар, товар ва хизматлар шаклида кўрсатилади. Траншни амалга ошириш якунлари бўйича ундан фойдаланиш назорат остига олинади", - деди Бахит Султонов.
"Қирғизистон ёрдамдан фойдаланиш ва тақдим этилаётган ҳужжатлар ишончлилиги учун жавобгар", - дея қўшимча қилди Султонов.
Яна бир қонун лойиҳаси билан Қирғизистонга техник хусусиятга эга тадбирлар рўйхати (харажатлар сметаси)ни мувофиқлаштиришини енгиллаштириш учун ёрдам кўрсатиш тартибига ўзгаришлар киритилади.
Бундан ташқари, Евроосиё иқтисодий интеграцияси шароитларида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги келишувга тузатишлар киритилди. Унга кўра техник хусусиятга эга тадбирлар рўйхати, яъни харажатлар сметаси ишлаб чиқилди. Б.Султоновнинг сўзларига кўра, транш суммаси 7 миллион 526 минг 789 долларни ташкил қилади ва пул шаклида тақдим қилинади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026