Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда ҳарбий самолёт радарлардан йўқолиб қолди
Малайзияда ҳарбий самолёт радарлардан йўқолиб қолди. Бу ҳақда Channel NewsAsia хабар тарқатмоқда.
Hawk 108 қирувчи самолёти радарларда кўринмай қолган. Самолёт Куантан авиабазасидан ҳавога кўтарилганди. Ярим соат ўтиб, Паханг ва Тренггану штатлари чегарасидан ўтаётганида самолёт билан алоқа узилган.
Малайзия Ҳарбий-ҳаво кучлари қидирув-қутқарув амалиёти бошлаган, Мудофаа вазири Ҳисомуддин Ҳусейн барчани учувчилар учун дуо қилишга чақирган.
Hawk 108 — британларнинг Hawk самолётининг экспорт учун чиқарилган ва Малайзия учун махсус тайёрланган вариантидир. Бу икки ўринли ҳарбий самолёт машғулотлар учун қўлланади. Айни вақтда Малайзия ҲҲК таркибида 4 дона Hawk 108 самолёти бор эди.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026