Украина Донбассдаги ҳарбий операция шаклини ўзгартирмоқчи
Украинанинг Донбассида "аксилтеррорчилик операцияси" тартибидан янги шаклдаги ҳарбий операцияга ўтишга имкон берувчи қонун лойиҳаси кейинги ҳафтада Украина олий радасига кўриб чиқиш учун киритилади. Бу ҳақда "Миллий фронт" депутатлик фракцияси раиси ўринбосари Андрей Тетерук маълум қилди.
Аввалроқ Украина миллий хавфсизлиги кенгаши котиби Александр Турчинов "аксилтеррорчилик операцияси"ни якунлаб, мамлакатни "Россия билан гибрид кураш"дан ҳимояловчи янги шаклдаги ҳарбий операцияга ўтиш кераклигини айтганди. Россия Украина ичидаги можаро томони ҳисобланмаслиги, айирмачиларни қўллаб-қувватламаслиги ва Донбассга қўшин юбормаётганини айтиб келади. Украина президенти Пётр Порошенко Донбассни реинтеграция қилиш қонуни қабул қилинмагунгача "аксилтеррорчилик операциясининг бекор қилиниши"га қарши чиқмоқда. Бу қонунда украиналик ҳарбийлар ҳаракатларининг ҳуқуқий тартиби баён қилинади.
"Кейинги ҳафтада олий радага аксилтеррорчилик операциясини якунлаб, қуролли кучларимизни қўллашнинг янги босқичини бошлашга имкон берувчи қонун лойиҳаси киритилади. Мен тафсилотларни ошкор қилолмайман, келинг кейинги ҳафтани кутиб турайлик. Ўшанда биз якуний тасдиқланган қонун матнига изоҳ бера оламиз", деб айтган Тетерук.
Унинг айтишича, мутахассислар гуруҳи бу қонун лойиҳаси устидаги ишларни якунламоқда.
"Аксилтеррорчилик операцияси аксилтеррорчилик марказимиз томондан террорчиликка қарши кураш ҳақидаги қонунга кўра ҳаракат қилади ва Украина хавфсизлик хизмати вакиллари томондан бошқарилади. Бизда бугун аксилтеррорчилик операцияси доирасида ҳал қилинмайдиган мутлақ бошқа вазифалар ва таҳдидлар мавжуд. Шу билан боғлиқ ҳолда қуролли кучларимизни қўллаш имкониятлари кенгайтирилади. Тезкор штаб ҳарбий бўлинмаларимизни ўз ичига олади, шунингдек ҳарбий ихтилоф ҳудудидаги барча ҳаракатларимиз аниқ ва босқичма-босқич бажарилиши учун бу ерга ҳарбий-фуқаролик маъмуриятимиз интеграция қилинади", деб қўшимча қилди Тетерук.
Унинг айтишича, аксилтеррорчилик операцияси ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажарди – Луганск ва Донецк вилоятларининг бир қисмида вазиятни барқарорлаштирди ва Украинада сайловлар ўтказишга имкон берди.
Мавзуга оид
16:28 / 17.11.2024
Фронтдаги вазият: Украина қуролли кучлари мудофааси кўплаб участкаларда қуламоқда
14:24 / 17.11.2024
«Энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири». РФ қўшини Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар уюштирди
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
14:00 / 16.11.2024