Жаҳон | 07:55 / 16.06.2017
4759
1 дақиқада ўқилади

Ямандаги ихтилоф сабабли 2,8 млн киши қочқинга айланди

Фото:aa.com.tr

Ямандаги қуролли ихтилоф йиллари давомида мамлакатнинг 2,8 млн аҳолиси ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда SABA ахборот агентлиги. 

Ямандаги қочқинлар лагерлари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти вакили Нажиб Ас-Садъийнинг айтишича, 300 минг яманлик мамлакатни тарк этиб, Миср, Саудия Арабистони, Туркия, Жибути, Малайзия, Судан, Сомали ва Иордания ҳудудида бошпана топган. Қолганлар эса мамлакатнинг бошқа қисмларига кўчиб ўтганлар. 

Ас-Садъий, шунингдек, Ямандаги ихтилоф сабабчиси бўлган собиқ президент Али Абдуллоҳ Салоҳнинг тарафдорлари ва "Ансоруллоҳ" ҳаракатини танқид қилди

Яманда 2014 йилдан бери қуролли ихтилоф давом этиб келади. Унинг бир томонида "Ансоруллоҳ" шиалар ҳаракати айирмачилари ва Салоҳ тарафдорлари, бошқа томонида эса амалдаги президент Абд-Раббо Мансур Ҳодийни қўллаб-қувватловчи ҳукумат қўшинлари иштирок этиб келади.

Мавзуга оид