Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода 18 ёшли йигит 2,2 млн сўм ва 800 долларни ўғирлаб кетди
Бухоро шаҳар Шоахсий кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган Ш.Юнинг уйига номаълум шахс калит танлаш йўли билан кириб, у ердан 2.200.000 сўм пули ва 800 АҚШ долларини ўғирлаб кетган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.
Мазкур жиноятни содир этган шахсни аниқлаш ва унга қонуний жазо берилишини сўраб фуқаро Ш.Ю ички ишлар органларига ариза билан мурожаат этган. Ушбу аризага асосан тезкор тергов гуруҳи ташкил этилиб, ўғри Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи 1999 йилда туғилган А.Ю эканлиги аниқланиб, ушланган.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026