ОАВ: Лондондаги ёнғин оқибатида 65 киши бедарак йўқолган
16 июнь куни тонгида Sun нашри Лондондаги йирик ёнғин вақтида ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолгани гумон қилинаётган 65 кишининг рўйхатини эълон қилди.
Бундан аввалроқ Sky News телеканали ёнғин оқибатида 41 киши бедарак кетгани ҳақида маълум қилганди.
Газета томонидан тузилган рўйхатда кишиларнинг номлари уларнинг квартиралари жойлашган қаватлар бўйича берилган.
Лондон ғарбидаги 24 қаватли уйда чоршанбага ўтар кечаси ёнғин чиқди ва бино бутунлай ёниб кетди. Охирги маълумотларга кўра қурбон бўлганлар сони 17 киши, жароҳат олганлар сони 79 киши сифатида келтирилган, шифохонадагиларнинг 17 нафари оғир аҳволда қолмоқда. Ўт ўчирувчилар маълумотига кўра бу ёнғин 120 оилага дахл қилган. Ёнғин туфайли бошпанасиз қолганлар яқин атрофдаги жамоатчилик марказлари, масжидлар ва черковларга жойлаштирилган.
Мавзуга оид
22:37 / 17.09.2024
Лондондаги Оксфорд-стрит кўчаси пиёда учун мўлжалланган ҳудудга айлантирилади
14:50 / 16.09.2024
Буюк Британияда “Лазги” спектакли намойиш этилди
08:50 / 14.09.2024
Вашингтон ва Лондон Украинанинг Россияга зарба бериши бўйича қарорни кейинга қолдирди
13:19 / 12.09.2024