Спорт | 14:41 / 16.06.2017
34824
1 дақиқада ўқилади

Роналду «Реал»дан кетмоқчи, Перес бундан хабардор

«Реал»нинг португалиялик футболчиси Криштиану Роналду можаролар гирдобида қолгани туфайли Испанияда қолишни истамаяпти.

A Bola хабарига кўра, португалиялик футболчи июль ойидаёқ Испаниядан кетмоқчи. У президент Флорентино Пересга жамоага муҳаббатига қарамасдан Конфедерациялар кубогидан кейин жамоадан кетиш истагида экани ҳақида билдирган. Бу Испаниядаги прокурорлар Роналдуни солиқларни тўламагани юзасидан кўп безовта қилаётгани билан боғлиқ.

Испания прокуратураси ушбу футболчи 2011 йилдан 2014 йилгача ҳукуматга 14,7 миллион евро миқдорида солиқ тўламагани юзасидан жиноий иш қўзғатган. Матбуотда Роналду ўз имиж ҳуқуқи орқали топилган маблағларни 2010 йилда ўзи томонидан ташкил этилган фонд орқали яширгани ҳақида ёзилмоқда. Футболчи Испаниядаги ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жами 4та жиноятни содир этишда айбланмоқда ва унга бу учун 5 йилдан 7 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.

Мавзуга оид