Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда жойлашган кимёвий заводда авария юз берди
Италиянинг шимоли-шарқида жойлашган Ломбардия вилоятидаги кимё заводидан хавфли моддаларнинг сизиши кузатилди. Оқибатда 40 киши жабрланди.
Маълум қилинишича, заводда фармацевтика саноати учун органик аралашмалар ва материаллар ишлаб чиқарилади. Ҳодиса вақтида жабрланганлардан икки нафари ишлаб чиқариш жойида, қолганлар транспорт компанияси вакиллари бўлиб, улар воқеа жойи яқинида бўлишган.
Авария 17 июнь оқшомида юз берган. Ҳодиса жойига фавқулодда хизмат ходимлари билан бирга атроф-муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги ходимлари ҳам етиб келишган.
La Repubblica газетасининг ёзишича, жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026