Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар Баҳрайн ички ишларига аралашганини рад этди
Қатар ҳукумати Баҳрайн ички ишларига аралашгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Мамлакат ТИВнинг хабар беришича, Баҳрайннинг BNA расмий ахборот агентлиги Қатар собиқ амири Ҳамад бин Халифа ол Сонийнинг маслаҳатчиси – Ҳамад бир Халифа ал-Атийянинг Баҳрайннинг “Вифак” партияси етакчиларидан бири Ҳасан Али Жума билан суҳбати матнини нотўғри талқин қилган.
2011 йилдаги суҳбат матнига кўра, расмий Доҳа гўёки “Вифак” партиясини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилган ҳамда шу тариқа Баҳрайн ички ишларига аралашмоқчи бўлган.
Қатар ТИВнинг хабар беришича, 2011 йилда, Баҳрайнда норозилик намойишлари юз берганда, Доҳа можарода иштирок этган томонлар ўртасида ҳақиқатдан ҳам воситачи бўлган. Бироқ барча алоқалардан Манама ҳукумати хабардор бўлган.
Шу билан бирга, Баҳрайнга қўшинлар киритиш ҳақидаги қарордан сўнг, Доҳанинг воситачилик саъй-ҳаракатлари тўхтатилган. “Қатарнинг сиёсати яхши қўшничилик ва бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик принципларига асосланган”, - дея таъкидлаб ўтишган мамлакат ташқи сиёсат идорасида.
Мавзуга оид
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
21:50 / 09.05.2026