Трамп Обаманинг Куба билан боғлиқ қарорини бекор қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Барак Обама маъмуриятининг Вашингтон ва Гавана ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш ҳақидаги Куба билан бир томонлама тузилган битимини бекор қилишини маълум қилди.
"Мен аввалги маъмурият томондан тузилган Куба билан бир томонлама битимни бекор қиламан", деб айтган Трамп Майамидаги чиқиши вақтида ва унинг бу қарори зудлик билан кучга киришини таъкидлаб ўтган.
"Мен бугун сайловолди кампаниямда ваъда қилган янги сиёсатни эълон қиламан", деб айтган Трамп.
Трамп Кубани икки давлат халқлари манфаатларига жавоб берувчи янги келишувни ишлаб чиқишга чақирган.
"Биз Кубани музокаралар столига янги келишув билан ўтиришга чақирамиз", деб қўшимча қилди Трамп.
"Мен Куба ҳукуматига айтаман: диссидентлар ҳуқуқлари бузилишини тўхтатинг, сиёсий маҳбусларни озод қилинг, беайб одамларни турмага тиқишни бас қилинг, сиёсий ва иқтисодий эркинликлар учун очиқ бўлинг, АҚШ қонунчилигидан яширинаётган шахсларни қайтаринг", деб юзланди Трамп Куба раҳбариятига.
Трамп шунингдек Кубани Шимолий Кореяга қурол-аслаҳа сотишда ва Венесуэладаги вазиятни издан чиқаришда кўмаклашишда айблади.
"Кастро тузуми Шимолий Кореяга қурол-аслаҳа етказган ва Венесуэладаги бетартибликка кўмак берган", деб қўшимча қилди Трамп.
АҚШ ва Куба дипломатик алоқаларни 1961 йилда Куба маъмурияти томондан АҚШнинг оролдаги мол-мулки миллийлаштирилгандан кейин узган. Ўшанда Вашингтон Кубага нисбатан савдо-иқтисодий эмбарго киритишини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:00 / 24.10.2024
Кубадаги 70 фоиз аҳоли пунктида электр таъминоти тикланди
12:50 / 21.10.2024
Кубада миллионлаб аҳоли ИЭСдаги авария туфайли электрсиз қолмоқда
08:50 / 21.10.2024
Куба кетма-кет иккита блэкаут фонида тўфонга тайёрланмоқда
19:19 / 20.10.2024