Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жазирама туфайли Британия қироллик гвардиясининг беш аскари ҳушидан кетди
17 июнь куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II шарафига Лондонда ўтказилган парад вақтида ҳаво ҳарорати 27 даража иссиқ бўлди. Оқибатда беш нафар қироллик гвардиячиси иссиқдан ҳушини йўқотиб, ерга қулаган. Бу ҳақда мамлакат қуруқлик кучлари расмий вакили хабар бермоқда.
— Биз қиролича Елизавета II нинг расмий туғилган куни муносабати билан ўтказилган парад вақтида бир неча аскарнинг қулаганини тасдиқлаймиз, — деди у ва гвардиячиларга сув берилгани ҳамда тиббий ёрдам кўрсатилганини қўшимча қилиб ўтди.
Daily Express берган маълумотга кўра, парад ўтаётган вақт Лондонда ҳаво 27 даража иссиқ бўлган. Бу мавсумнинг ушбу ойига нисбатан анча юқори ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз: Елизавета II икки марта туғилган кунини нишонлайди. Улардан бири ҳақиқий (21 апрель) бўлса, иккинчиси расмий (июннинг иккинчи шанбаси) ҳисобланади.
Мавзуга оид
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
09:20 / 28.02.2026