Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда ИШИДнинг 22 жангариси йўқ қилинди
Афғон армиясининг Нангархар провинциясидаги махсус операцияси натижасида Пачирагам ва Чапархар ҳудудларида 22 нафар ИШИД жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазири Тарих Шох Баҳромийнинг журналистларга берган маълумотига асосланиб, "Анадолу" агентлиги хабар берди.
"Пачирагам уездидаги стратегик муҳим ҳудуд ҳисобланган Тора Бора ИШИД террорчиларидан тозаланди. Бу туман собиқ "Ал-Қоида" раҳбари Усома бин Лодиннинг ҳақиқий таянчи ҳисобланган. Жангда 10 нафар жангари яраланди", - деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, операция давомида юзлаб афғон оилалари ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишган.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026