Бухорода қурол ўғриси фош этилди
Бухоро вилояти Қоракўл тумани, Қулончи ҚФЙда яшовчи, 1968 йилда туғилган муқаддам содир этган ўғрилик жиноятлари учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан судланган, Ў.Бешимов эллик ёшни қаршилабди ҳамки, жиноий жавобгарликка тортилганлигидан тегишли хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтиш ўрнига яна қасддан жиноятлар содир этишда давом этади, деб хабар бермоқда Кун.uz’га Бухоро ИИБ.
У ўзининг ён қўшниси, қонуний ов қуролига эга бўлган Ч.Примовнинг яшаш уйига дераза орқали ғайриқонуний равишда кириб, у ердан бир дона баҳоси 150.000 сўмлик темир сандиғи ва унинг ичида бўлган бир дона 16 калибрли “ИЖ-58” русумли ов қуролини ўғирлаб кетади.
Мазкур ҳолат юзасидан Ў.Бешимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давомида фуқаро Ў.Бешимов ўзининг қилмишларини тан олиб, ов қуролини туман ҳудудида ёввойи парранда ва ҳайвонларни овлаш мақсадида ўғирлаганини билдирди.
Мавзуга оид
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 14.10.2024
WP: ЕИ қурол етказиб бериш ўрнига Украина ҲСКга сармоя киритмоқда
09:20 / 14.10.2024
Зеленский украин қуролларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ниятида
20:48 / 09.10.2024