Ўзбекистон | 23:50 / 20.06.2017
22327
1 дақиқада ўқилади

Давлат захираларини бошқариш қўмитасига янги раис тайинланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасига раис тайинлади. Бу ҳақида "Уздейли" хабар берди.

Давлат раҳбари фармонига мувофиқ, Миршод Қурбонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Миршод Қурбонов бунга қадар Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид