Жаҳон | 19:54 / 20.06.2017
5235
1 дақиқада ўқилади

Сомали пойтахтидаги портлашда 10 киши ҳалок бўлди

Сомали пойтахти Могадишода миналаштирилган автомобиль портлаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Воқеа Вадажир даҳасида юз берган. Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, портлаш олдидан машина Сомали спорт вазирлиги ёнидаги ресторан биносига бориб урилган. Могадишо мэрининг вакили портлашни "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи содир этгани ҳақидаги тахминни билдирган. 

"Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи Сомалида 2004 йилда пайдо бўлган. 2008 йилдан бошлаб унинг жангарилари худкушлар ва миналаштирилган автомобиллар қўллаган ҳолда мунтазам терактлар содир этиб келади. Гуруҳ "Ал-Қоида", сомалилик тадбиркорлар ва ўз назорати остидаги ҳудудлардан ўлпон йиғиш ҳисобига молиялаштирилади.

Мавзуга оид