Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик дипломат БМТнинг аксилтеррорчилик бошқармасига раҳбар этиб тайинланди
Россиянинг Венадаги халқаро ташкилотлардаги вакили Владимир Воронков БМТ бош котиби ўринбосари мақомида БМТнинг аксилтеррорчилик бошқармасига раҳбар этиб тайинланди. БМТ бош котиби Антониу Гутерреш бу тайинловни 21 июнда амалга оширди.
Гутерреш 20 июнда БМТнинг террорчиликка қарши курашиш бўйича янги бошқармасига раҳбар жорий ҳафтада тайинланишини маълум қилганди. БМТ Бош ассамблеяси 15 июнда БМТнинг террорчиликка қарши курашиш бўйича янги бошқармаси таъсис этилиши ҳақида қарор қабул қилганди.
Янги бошқармага сиёсий масалалар департментидан террорчиликка қарши курашиш офиси ва террорчиликка қарши курашиш мақсадли гуруҳи ҳамда уларда ишловчи ходимлар ўтказилади.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026