Евгений Сисоев: Кибермайдонлар халқаро террорчи ташкилотларнинг ўз мақсадларига эришиш учун қулай имкониятлар яратмоқда
Минтақавий аксилтеррор тузилма (МААТ) Ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоевнинг сўзларига кўра, МААТ Ўзбекистон билан ўзаро ишонч ва ёрдамга асосланган алоқаларни ўрнатган. Бугун Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган кўп томонлама ҳамкорлик масалаларига бағишланган навбатдаги йиғилишда шу ҳақда маълум қилинди. Тадбирда қатнашган "Кун.уз" мухбири шу ҳақда хабар берди.
"Минтақавий аксилтеррор тузилма Ижроия қўмитаси ташкил этилганига 13,5 йил бўлди. Биз Ўзбекистоннинг меҳмондўст заминидаги фаолиятимизни 2004 йилнинг 1 январидан бошлаганмиз. Ўзбек ҳамкасбларимизнинг ғамхўр патронажи остида ўтган йиллар ичида Тошкентда ривожланиш бўйича анча ишлар қилинди, ўз таркибида олти мамлакатнинг махсус органларини бирлаштирувчи ажойиб тузилма 9 июнь куни саккизтага кўпайди.
Таъкидлаш жоизки, бу вақт ичида жуда кўп ишлар қилинди. Биз халқаро ҳуқуқий база нормативи, шакл ва усуллар, ўзаро ҳамкорлик механизмини ишлаб чиқдик. Менинг нуқтаи назаримга кўра, яна бир муҳим жиҳатлардан бири биз ўзаро ишонч ва ёрдамга асосланган алоқаларни ўрнатдик", - дейди Сисоев.
Шунингдек у Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг фаолияти сўнгги йилларда анъанавий кечаётгани, давлат раҳбарлари назорати остида экани ҳамда сўнгги саммитлар доирасида ташкилот фаолиятига ижобий баҳолар берилаётганини қайд этди.
"Бизнинг фаолиятимиз самарали дея баҳоланмоқда. Ҳар қандай самарали тузилма каби МААТга нисбатан ҳам "яна қандайдир қўшимча вазифа ва муаммоларни ҳал қила оладими, қўшимча ваколатлар бериш керакмикан" деган савол ва таклифлар пайдо бўлади. Бундай таклифлар аввал ҳам ХХР, РФ томонидан МААТни терроризм, уюшган жиноятчилик, наркотрафикка қарши курашувчи кўп тармоқли марказга айлантириш таклифи берилган. Бироқ бу таклифлар ўшанда концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланмаганди. Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТда билдирган таклифи ҳам айнан шу тенденция (МААТни қандай ва қайси йўналишда ривожлантириш ва қандай қўшимча масалаларни ҳал қилиши мумкин)га асосланади", - дейди МААТ раҳбари.
Бундан ташқари Евгений Сисоев замонавий таҳдидлар шароитида асосий масалалардан бири ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик масаласи эканини таъкидлади.
"Кибермайдонлар халқаро террорчи ташкилотлар аъзоларининг ўз мақсадларига эришиш учун қулай имкониятлар яратмоқда. Бу йўналишда кўп ишларни амалга оширяпмиз, бу борада ҳамкорлик чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Биз террорчиликка қаршилик қилиш мақсадида аксилтеррор ўқув машқларини ўтказяпмиз. Хитой томон бу масалаларга катта эътибор қаратмоқда ва кўплаб қизиқ таклифлар киритмоқда. Апрель ойида Шанхайда ажойиб семинар бўлиб ўтди. Унда кибертерроризм масаласига бағишланган учрашувлар ўтказилди. Бу мазмунда жаноб Мирзиёевнинг таклифлари жуда ўринли", - қўшимча қилди Е.Сисоев.
Мавзуга оид
12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади
19:34 / 27.11.2024
ФҚБ томонидан энг кўп қидирилган шахс Буюк Британияда ҳибсга олинди
10:57 / 25.11.2024
Мўғулистонда ўзбек кураши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади
18:29 / 03.09.2024