Халқаро кураш ассоциацияси куни кеча мазкур жаҳон чемпионатида иштирок этадиган миллий терма жамоаларни рўйхатга олиш муддати якунланганини эълон қилди.  

Халқаро кураш ассоциациясига йўлланган талабномаларга кўра, Мўғулистон пойтахтида ўтадиган жаҳон чемпионатида 30 дан зиёд давлатнинг 400 нафардан ортиқ спортчилари беллашувларда иштирок этади.   

Мазкур жаҳон чемпионати доирасида Улан-Баторда курашни янада ривожлантириш мақсадида мураббий ва ҳакамлар учун семинарлар, Халқаро кураш ассоциациясининг бир қатор кенгайтирилган йиғилишлари, турли брифинг ва кўргазмалар ташкил этилиши белгиланган.   

Жаҳон чемпионати низомига мувофиқ, жорий йил 2 декабрдан беллашувларга старт берилади.

Айни кунларда Мўғулистонда ўтадиган кураш мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш борасида Улан-Баторда Халқаро кураш ассоциациясининг ишчи гуруҳи ўз фаолиятини олиб бормоқда.