Жаҳон | 13:03 / 22.06.2017
7510
2 дақиқада ўқилади

БАА Яманда махфий қамоқхоналар тармоғига эга экани маълум қилинди

Фото: AP

Яман амалдорлари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва собиқ маҳбусларнинг хабар беришича, БАА Яман жанубида махфий қамоқхоналар тармоғини бошқаради, у ерда қийноқлар ва маҳбусларни таҳқирлаш жуда авж олган. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар берган.

Маълумотларга кўра, қамоқхоналарда “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи жангариларига олиб борилган “ов” вақтида қўлга олинган бир неча юзлаб кишилар изсиз ғойиб бўлган.

АҚШ мудофаа маҳкамаси юқори мансабли амалдорларининг хабар беришича, америкаликлар қўлга олинганларни сўроқ қилган, бироқ Пентагон АҚШ фуқаролари ҳеч қандай таҳқирлашларда иштирок этмаганини иддао қилди, деб таъкидлайди агентлик.

Бироқ ҳуқуқ ҳимояси соҳасидаги экспертларнинг қайд этишича, америкаликлар қийноқларга қарши Халқаро конвенцияни бузган бўлиши мумкин. Бунда улар шундай ҳолатлар бошқа томондан содир этилган пайтда унинг иштирокчисига айланган бўлишлари эҳтимолга яқин. БАА, агентликнинг таъкидлашича, АҚШнинг энг муҳим иттифоқчиларидан бири ҳисобланади, ҳамда Яманда ҳаракатланувчи Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияга киради.

Мавзуга оид