Фан-техника | 13:16 / 22.06.2017
10869
1 дақиқада ўқилади

Мобиль рақамни сақлаган ҳолда операторни алмаштириш лойиҳаси билан хорижий компания шуғулланиши мумкин

20 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «Hansa Telecom» (Латвия) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди. Хусусан, «Hansa Telecom» компанияси истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон мобиль алоқа абонентлари рақамларини операторлараро кўчириш хизматини йўлга қўйиш бўйича лойиҳани амалга оширишни таклиф қилди.

Меҳмонларнинг фикрича, ушбу лойиҳа мобиль алоқа операторлари ўртасида рақобатни кучайтириб, абонентларга ўзларининг рақамларини сақлаб қолган ҳолда бошқа оператор хизматларига ўтиш имконини яратади.

Учрашув якунида томонлар ушбу лойиҳани ҳар томонлама кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Мавзуга оид