Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Қўқон шаҳри театрини бориб кўрди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қўқон шаҳрига ташрифи чоғида 1987 йилда қурилган Қўқон шаҳар театрини бориб кўрди. Театр биноси, жумладан, 750 томошабинга мўлжалланган зал замонавий таъмирланган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Президент ижодкорлар билан мулоқотда театрнинг халқ орасидаги обрўйи ва нуфузини янада ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
«Театрни ҳақиқий маънавият ўчоғига айлантириш учун аввало яхши асарлар керак. Бунинг учун бу ерда таниқли санъат намоёндалари, драматурглар билан учрашувлар ташкил этиб, ижодий муҳит яратиш зарур» — деди давлат раҳбари.
Ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, театрнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Ижодий жамоани грим ва постижёр маҳсулотлари, либослар, театрни саҳна декорациялари ва конструкциялари, парда ва бошқа буюмлар билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Актёр ва режиссёрларнинг малакасини ошириш, ёш мутахассислар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
11:07 / 25.03.2026
Фото: 1913 йилги Қўқон манзаралари
14:12 / 17.03.2026
Қўқоннинг “Тайсон”и: Фарғонада эркак бозор назоратчисининг қулоғини тишлаб, узиб олгани учун қамалди
15:27 / 10.03.2026
Онанинг туши орқали очилган Қўқондаги қотиллик ишида ҳукм ўқилди
10:33 / 26.02.2026