Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЮНИСЕФ: Ироқда беш миллиондан ортиқ бола гуманитар ёрдамга муҳтож
Фото: Reuters
БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг маълум қилишича, Ироқда ҳозирги кунда 5 млн.дан ортиқ бола гуманитар ёрдамга муҳтож.
Бу ҳақда Reuters ташкилот баёнотига асосан хабар бермоқда.
«Ироқнинг барча ҳудудида болалар ҳақиқий даҳшат ва зўравонликнинг гувоҳига айланишда давом этмоқда», - дея жамғарма баёнотидан иқтибос келтиради агентлик.
Ташкилот маълумотига кўра, болаларни ўлдиришмоқда, яралашмоқда, ўғирлашмоқда, бировларни отиш ва ўлдиришга мажбурлашмоқда.
Аввалроқ ЮНИСЕФ Мўсулда болалар оммавий равишда ўлдирилаётганини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.