Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғоналик аёл ўз турмуш ўртоғининг қотилига айланди
Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган З.Қ уйида оилавий жанжал оқибатида маст ҳолдаги бирга яшаган турмуш ўртоғи, 1964 йилда туғилган Б.Х ни очиқ айвондан итариб юборган. Бу ҳам етмагандай пастга йиқилган вақтида унинг бошига ёғоч билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Б.Х шу ерда вафот этган. Унинг аёли З.Қ ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
14:35 / 05.02.2026
Фарғона ва Қувасойда 175 млн долларлик агрологистика марказлари қурилади
14:02 / 05.02.2026
Фарғонада 4,2 млрд долларлик лойиҳалар ишга туширилади
18:19 / 04.02.2026