Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар араб давлатлари талабларини бажармаса, ҳарбий куч қўлланиладими?
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) хорижий ишлар бўйича давлат вазири Анвар Қарқашнинг маълум қилишича, араб давлатлари Қатар талаблар рўйхатини бажаришдан бош тортса, куч усулларини қўллашмайди. Бу ҳақда у Al Arabiya телеканалига айтиб ўтди.
"Бизда ҳарбий эскалация режаси йўқ, бунга муқобил тарзда Қатарни яккалатиб қўйиш мумкин", - деди у. Таъкидланишича, амирлик билан қўшни бўлган араб давлатлари “Қатар ўз сиёсатини ўзгартирмаса, ўзини ўзи ҳимоя қилишга ҳақли”. Шу билан бирга, дипломатнинг қайд этишича, вазиятдан дипломатик йўл орқали чиқиш устувор бўлиб турибди. “Биз Доҳа билан инқирозни дипломатик йўл орқали ҳал этишга ҳамон ҳаракат қилмоқдамиз, - деди у. – Рўй бераётган ҳолат, бу Қатар томонидан терроризм ва экстремизмнинг қўллаб-қувватланишини тўхтатиш”.
Шунингдек, Қарқашнинг тахминича, айнан Доҳа ОАВга муносабатлар тикланиши учун тақдим этилган талаблар рўйхатини сизиб чиқарган. Унинг фикрича, бу қадам “Кувайтнинг воситачилик саъй-ҳаракатларига халақит бериш, ёки сиёсий узоқни кўра билмасликни англатади”. "Бу талабларни араб давлатлари билан муҳокама қилиш ўрнига, улар ҳужжатни ОАВга беришди", - деди у.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026