Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилояти ҳокимининг янги ўринбосарлари тайинланди
Жорий йилнинг 24 июнь куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Унга кўра Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳамда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларига номзодлар тайинланди.
Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Алижон Абдуллоев тайинланган бўлса, шу вақтгача вакант бўлиб турган вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида эндиликда Ботир Тўхтамишев фаолият юритадиган бўлди.
2016 йилнинг декабрь ойидан Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Улуғбек Мустафоев жорий йилнинг 13 июнь куни “Ўзбекенерго” АЖ раиси лавозимига тайинланган эди.
Мавзуга оид
21:22 / 28.02.2026
Сурхондарёда ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш топшириғини берган “замҳоким” ишдан олинди
19:09 / 28.02.2026
Жиззахда деҳқон хўжалиги ерини 950 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
13:35 / 28.02.2026
Сурхондарёда ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш топшириғини “замҳоким” бергани тасдиқланди
12:15 / 26.02.2026