Жаҳон | 08:58 / 25.06.2017
7143
2 дақиқада ўқилади

Ҳонгконг Хитойга қайтганининг 20 йиллигини нишонлайди

Хитой раиси Си Цзиньпин Ҳонгконг махсус маъмурий туманининг Хитой назоратига қайтишининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросимларда иштирок этади.

"Хитой раиси Си Цзиньпин 29 июндан 1 июлгача Ҳонгконгнинг асл ватанига қайтишининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантаналарда иштирок этади", деб маълум қилди "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Си Цзиньпин, шунингдек, Ҳонгконгнинг янги раҳбари Кэрри Ламнинг 1 июлдаги инаугурациясида ҳам иштирок этади. 

Ҳонгконг Буюк Британиядан Хитой назоратига 1997 йилда қайтган ва ўшандан бери кенг мухториятдан фойдаланиб келади. Хитой марказий ҳукумати туманларини бошқаришда "бир давлат, икки тизим" тамойилига амал қилиб келади. Бу тамойил 1980-йилларда Хитойнинг собиқ етакчиси Дэн Сяопин томондан таклиф қилинган бўлиб, унга кўра ягона Хитой мавжуд бўлиб, унинг туманлари Ҳонгконг, Макао ва Тайванда капиталистик иқтисодий ва сиёсий тизим, қолган Хитойда эса социалистик тизим амал қилиши кўзда тутилган.  

Мавзуга оид