Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти ҳокими вилоят ёшлари билан учрашув ўтказди
2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» муносабати билан ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, уларда ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини тарбиялаш ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш мақсадида Самарқанд вилоятида «Ҳоким ва ёшлар» учрашувлари бўлиб ўтди.
Видеоселектор тарзда ўтказилган учрашувда сўзга чиққан вилоят ҳокими Туробжон Жўраев президентимиз томонидан белгилаб берилган асосий вазифалар ва йўналишларда олиб борилаётган ишлар ва келгусида вилоят миқёсида режалаштирилган янгиликлардан ёшларни бохабар қилиш ва уларни қийнаётган муаммо ва камчиликларни ўрганиш, уларни бартараф қилиш хусусида сўз юритди.
Йиғилиш давомида Самарқанд вилояти ва туманларида ўтган давр мобайнида қўлга киритилган ютуқлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёшларга тушунтириш, ёшлар учун маънавий-маърифий тарғибот ишларини самарали ва таъсирчан услубда амалга ошириш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Учрашув давомида вилоят ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоб олдилар.
Вилоятнинг 16 та шаҳар ва туманида ёшлар маркази бинолари очилиб фойдаланишга топширилди.
Ф. Норбўтаев,
журналист.
Мавзуга оид
11:39 / 28.02.2026
“17 минг долларга Исроилга юбораман”: Самарқандда гумонланувчи ушланди
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026
Самарқандда замонавий дор йўли қурилиши бошланди
08:51 / 18.02.2026