Эрон исботланган газ захиралари бўйича етакчилик қилмоқда
Эрон исботланган табиий газ захиралари бўйича давлатлар ўртасида етакчилик қилмоқда.
2016 йил ҳолатига кўра, Эрон дунёда исботланган 186,6 трлн куб метр газ захираларидан 33,5 трлн куб метрига эга.
BP компанияси томондан чоп этилган 2017 йилги жаҳон энергетикаси статистик шарҳида (Statistical Review of World Energy 2017) келтирилган маълумотларга кўра, мавжуд газ захиралари жаҳон иқтисодиётининг эҳтиёжларини 50 йилдан кўпроқ муддатга қоплашга етарлидир.
Газ захиралари энг кўп Яқин Шарқда мужаммаслашган, бу қиймат 79,4 трлн куб метрни ёки жаҳон газ захирасининг 42,5 фоизини ташкил қилади.
Кейин эса таркибига Россия ва Туркманистон каби йирик газ ишлаб чиқарувчилар кирувчи Евросиё қитъаси келмоқда, унинг ҳиссасига 56,7 трлн куб метр газ захираси тўғри келмоқда. Газ захираси энг кам миқдорда Жанубий ва Марказий Америкада мужассамлашган (7,6 трлн куб метр).
Бу борада давлатлар ўртасида 2-ўринни Россия (32,3 трлн куб метр), 3-ўринни Қатар (24,3 трлн куб метр) эгалламоқда.
BP маълумотларига кўра, 2016 йилда энг йирик газ олувчи давлат АҚШ бўлган (749,2 млрд куб метр), бу эса бутун жаҳон бўйлаб газ олишнинг 21 фоизини ташкил қилган. Кейинги ўринни 579,4 млрд куб метр газ билан Россия эгаллаган.
Етакчи учталикни Эрон якунламоқда, у улкан миқдорда газ захираларига эгалигига қарамасдан, бор-йўғи 202,4 млрд куб метр газ қазиб ололган.
Мавзуга оид
14:20 / 30.10.2024
Берлин ва ЕИ ГФР фуқаросининг Эронда қатл этилишига жавоб берилишини ваъда қилди
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
11:18 / 29.10.2024